Call-марказ ҳисобот тизими, статистика ва аналитикаси нима?
Call-марказ нафақат қўнғироқ, мурожаатлар қабули, балки маркетинг, бизнесни ривожантириш, харидорлар бўлими учун зарур, муҳим маълумотлар тўпланадиган жой. Айнан шу база асосида бизнесни ривожлантириш, харидорлар талаби, мавжуд хатоликлар, уларни тўғирлаш усуллари, ишчи ходимларнинг ишлаш коэффицентарини аниқлаш, таҳлил қилиш имкони мавжуд бўлади. Call-марказ ишини тўғри ва самарали ташкил этиш учун ички кўрсаткичларни доимий назоратга олиш муҳим: кутиш навбатлари назорати, операторлар муомаласи, тезлиги, иш вақти. Бизнинг дастуримиз Call-марказ ишини ҳар томонлама назорат қилиш, маълумотларни тўплаб, фильтрлаб ҳисобот ва статистикаларни чиқариб бериш имконига эга.
Ўнг тарафда мавжуд операторлар. Яшил фонда белгиланганлари — ҳозирги вақтда қўнғироқ қабул қилаётганлар. Оқ фондагилар — бўш операторлар. Ярим ой шаклидаги ўртада жойлашган фоиз кўрсаткичи — қўнғироққа жавоб бераётган операторлар неча фоизни ташкил этиши. Сариқ рангли фондаги оператор — қўнғироқни қабул қилмаётганлар. Ушбу дастурга таклифга биноан график, жадвал кўринишида ҳисоботлар чиқариб бериш функциясини ҳам қўшиш мумкин. Бу каби ҳисоботлар операторлар сонини кўпайтириш/камайтириш, алоқа каналларини камайтириш/кўпайтириш, келиб тушган мурожаатлар сонини аниқлаш, мулоқот марказининг умумий ишини баҳолаш учун етарли бўлади.
Саволлар борми?